jump to navigation

Фақат сен йиғлама (роман, давоми) Июнь 20, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
1 comment so far

            Нурота11. “Минг қатла шукрки, нуроталикмиз!”

 

Зарнуклик бир кас уларни Нурота томон бошлаб борди, аммо Қалъага яқинлашган сари уни титроқ босди.

– Улуғ хон, бир қошиқ қонимдин кечсангиз, мен сизга бир воқени айтиб бергум.

Чингизхон ҳузурида титраб турган бошловчига  “айтавер” ишорасида бош силкиди.

– Нурота мўъжазгина, бироқ эъзоз топган гўшадир. Ҳатто етти иқлимга довруғи кетган Искандари Зулқарнайн ҳам тоғлар ортида қад кўтарган бу маскан кишиларига озор еткизмаган.

Мелоддан аввалги уч юз йигирма тўққизинчи йил жаҳон фотиҳи Искандар Зулқарнайн Нуротага яқин келиб тўхтайди. Навкарлари сабоҳда қудуқ ичидан тутун кўтарилаётганига гувоҳ бўлиб, ҳайратдан ёқа ушлашади. Бориб қарашса, тоғ ичидан чашма шарқираб оқмоқда экан. Бу Нур чашмаси эди. Улар шифобахш сувдан қониб ичгач, шаҳарни ўз ҳолида қолдириб, бошқа манзил томон йўл олишади. Муваққат тўхталган масканда эса Искандар Зулқарнайн қишлоғи нақш бўлади. Бу қишлоқ ҳозир ҳам шу ном билан аталади. (далее…)