jump to navigation

Дунё кўз ўнгимда айланиб борар 8 июня, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

TrapДунё кўз ўнгимда айланиб борар,

нигоҳлар мавога шайланиб борар.

Ларзон шамолларга бурканиб тақво,

Кўнгил ўсиб борар, юксалиб борар.

Тинимсиз айланар бунча чархпалак,

Кўнгил кўчасида кимлардир ҳалак.

Қандай тоқат қилгай, чидагай юрак,

Нафси вос-вос, мушкулми уддаламак?!

Минг йил йўлда юрдим, минг йил юкундим,

вужудим юракка бўлди мустабид.

Покиза-пок нафас билан юкундим,

Олис манзилларга кўз тикди умид.

Кўзимдаги бу ёш-жонимга талош,

дилимдаги қуёш тутади бардош.

Шамоллар раксига урилиб бу бош,

тиззамни қучоқлаб тортаман ювош!

Азиз кимсаларим осон йўқотдим, ё ҳу!

Тахир тотдим, аччиқ бол тотдим.

Умид инди, мен эса армонни отдим,

топдим дедим, Нурга ботдим. Мен ботдим!

24 феврал,2013 йил.

Бўғизингда куй ёқиб келдинг… 8 июня, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

AnnabelҚуйилади бир завқу зилол,

Қия боқар сўнг шавқу ҳилол,

Улар шаксиз улгу олгандир,

Сендан нусха кўчирган Дилдор,

Тун қўйнига чўғ отган Дилдор!

Тун ҳам шошиб ёмби ёқяпти,

Сийнасига юлдуз тақяпти,

Муштарий ҳам яшнаб боқяпти,

Юлдуз каби яшноқсан Дилдор,

У ҳам асли сенга дахлдор!

Тун қўйнида тонг ҳам тўлғонди,

Бокира тонг сокин уйғонди,

Қуёш бунга қайта инонди,

Балки у-да сенга даҳлдор,

Қуёш каби чақноқсан Дилдор!

Сенинг тенгинг эмас ахир ёт,

Бу тонг Зафарни уйғотди Бомдод!

У-да менга жигар, ҳам домод,

Зарафшонда юрармисиз шод?

Мени баъзан эслармисиз ёд?

Шамол бўлиб сен оқиб келдинг,

Кипригингга гул тақиб келдинг,

Бўғизингда куй ёқиб келдинг,

Куй ҳам нусха кўчирган Дилдор,

Айтай, айтай, эшитинг ким бор?

24 апрел, 2013 йил.

Улуғ Тангрига ҳамд айтгувчи Зот 8 июня, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

МуножотПокиза «Ихлос» ичида Улуғ Мавлога юкуниб бошлайман.
Бу бир улуғ ҳодиса, ёрқин мужда эди аслида.
Ложувард осмон тўлғониб, қуйида феруза булутлар кўчди. Кейин бу ҳол-ҳодиса иккинчи, учинчи қаватида содир эди. Сидратул Мунтаҳода Улуғ Мавло мужда сачратди. Қудратли зарби билан силкиниб, осмон сийнасига ёрқин ёмбисини қадаб қўйди. Ҳамон айтадиларки, бу беназир ва танҳо даҳо Муҳаммад Мустафо эди. Даҳо Жоруллоҳ бўлди ва барча руҳафзо оқимлар Улуғ мантиққа буйинсунди.
Ўн Саккиз минг олам ҳукмдори Жаноби Ҳақ-Бору Барҳақ ўз Расулига икром қилиб, бир мўъжиза содир этиш арафасида эди . Расули Акрам Яратганнинг қўлловида Буроқ исмли уловда кечаси Масжидул Ҳарамдан – Масжидул Ақсога келиб, икки ракаат намоз ўқийди. Аввал осмоннинг биринчи, кейин иккинчи, сўнгра учинчи қаватига кўтарилди. Якунида Сидратул-Мунтаҳога кўтарилди ва Улуғ Мавло ҳузурида ҳозир бўлди. Осмоннинг ҳар қаватига етганда Ул мукаррам Зот эшикни очишни сўрарэди.
-Ким? – дея таажжуб-ла сўрашди қўриқчи малойиклар.
— Муҳаммад! Улуғ Тангрига ҳамду сано айтгувчи зот, — дея жавоб қайтарилди.
— Шундайму? Ул Зот Элчи этиб юборилдиму?
— Шудоқдур…
Ўшанда осмоннинг ҳар қаватига етганида Расулиллоҳ Яратганинг бир элчиси билан юзлашиб, жаннату жаҳаннамнинг рўйи- руҳсорини ўз кўзлари билан кўрганлар….
Муқаддас меърож куни барчамизга хайрли хабарларни етаклаб келсин….