jump to navigation

Фақат сен йиғлама (роман, давоми) 2 июня, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Хон саройи 8. Қалтис вазият

 

Бу улкан салтанат, магар ворислари узоқни кўра билгувчи одил сиёсат юритиб, ақлу зако билан бошқарганида, довруғи етти иқлимга етгулик барқарор давлатга айланиши муқаррар эди.

Ўтрор воқеасидан сўнг келган элчиларни Хоразмшоҳ сазойи қилди, сўнг уларни  Чингиз саройига шармандаларча қайтариб юборди. Бу ҳам етмагандек, бош элчи – Ибн Кажраб Буғрони қатл этди. Бу қирғинбарот уруш сари ташланган кафолатли қадам эди. Мовароуннаҳр узра қора кунлар кўланка ташлаб, қутқу солиб яқинлашмоқда эди…

Cултон Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ саройда улкан анжуман – ҳарбий машваратга аъёнларини чорлади. Тахтда виқор билан ўтирган Хоразмшоҳ вазири аъзам Низом ул-мулкка ўткир нигоҳини қадади. Вазир эса ўз навбатида буйруққа мунтазир қўл қовуштириб турган жарчига ишорат этди.

– Давру даврон, соҳиби султон, тахти Сулаймон, жавоҳиру жаҳон, саодатманд камрон, Искандари Соний, Мовароуннаҳру дилбанд, Cултон Санжар Монанд сиз азизларни машваратға чорлайдур…– Жарчининг жарангдор овози саройни тутди.

– Чорловлари муборак келғай, – дея унинг оғзидан гапини олиб давом этди Имод ал-мулк Тожиддин Жомий. – Бул оламнинг аввал боши Жанобу Ҳақ, Биру Барҳақ Олло тааллога ҳамду санолар бўлғай… (далее…)