jump to navigation

Фақат сен йиғлама (роман, иккинчи қисм) 4 мая, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment
  1. Мухаббат Жарқачоқ

Кеча ёққан ёмғирдан сўнг сокин  ва осойиш ҳаёт яна изига тушиб, жонзотлар ғимирлаб қолишди. Қўрқа-писа инидан мўралаган чумоли хатар йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, ташқарига ўрмалади. Қуёш нурлари унинг жонига хуш ёқиб, офтобда пича тобланди. У аввалига бошини ерга оғдириб, cўнг тепага кўтарди, майин шабада димоғига бир ёқимли ҳид олиб келди. Чумоли ҳид анқиётган тарафни тусмоллаб, шу ёққа йўл олди.

Cўл томонда – эски тегирмонда буғдой тортаётган Учқунбек бироз тин олгач, яна ишида давом этди. Чумоли тўхтаб, бошидаги хиёл кўзга кўринган икки туксимон шохлари билан олисдан туриб шерикларига хабар жўнатди. Чумолилар қаторлашиб, хабарчи томон ўрмалашди. Улар тегирмонда буғдой тортиб, ун чиқараётган Учқунбекнинг атрофида  ҳалқа ҳосил қилиб, сўнг “топилдиқ хирмон”ни гўё таламон қилмоқ учун тарқалишди. Улар чеккада тўкилган буғдой уюмига ёвдек ёпирилди. Cўнг кепак ва буғдой қипиғи орқалаб, инлари томон равона бўлишди.

Қосим парвоначи беш кун илгари Бегимқули Оллоёрга узрини айтиб, Бухорога йўл олган эди. Ўғиллари кун ора бўй чўзиб, ўсиб келмоқда. Қўлбола тегирмонни кенгайтириб, янги  жарқачоқлар сотиб олиш мақсадида пича маблағ жамғарди. Шунинг ғамида, уста биродариникига – Бухорога йўл олди. Завжаси Раҳима бир этак бола билан унинг қайтишини кўзи тўрт бўлиб кутди. Кеча гузар оқсоқоли буғдой ташлаб кетаётиб: “Эртага  асрдан сўра олиб гетажакман, уж коп буғдойи жаркачокдан чикариб кўйсангло”, деб қайта-қайта тайинлаган эди. Эрталаб Раҳима қараса, ўғли ширин уйқуда, уни безовта қилгиси келмай, ўзи бир қоп буғдойни тегирмонда тортди. (далее…)