jump to navigation

Фақат сен йиғлама (роман, давоми) 28 марта, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

 

Khwarezmian_Empire_1190_-_1220_(AD)18. Хоразмшоҳлар

Даври даврон дорулсалтананинг дастлабки султони  – Ануштегин Ғарчаий 977 йилдан 997 йилга қадар (ҳижрий 470-490) ҳукмбардор дарға  бўлди. Ундан сўнг давомчилари Қутбиддин Муҳаммад, Алоуддин Отсиз, Хоразмшоҳ Эл Арслон, Алоуддин Текиш, Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ, Жалолиддин Мангуберди Мовароуннаҳр узра Хоразмшоҳ султонлар яловини баланд кўтариб, даврон суришди.

Сакинат ва хотиржамлик бу салтанат дарғаларига хосми эди асли? Бўронларда ҳаловат борми? Магар бу рост экан, салтанатни қон кечиб, шамшир тутиб бунёд этган султонлар қалбини сакинат ва хотиржамлик қай йўсинда макон айласин?

Шаҳобиддин Насафий “Сийрат ас-Султон” ҳамда асли Ироқи Ажамдан бўлган Хуршоҳ ибн Кубод ал-Ҳусайний “Тарихи элчи Низомшоҳ”, профессор Е.Э. Бертельс ўз тадқиқотларида, Л. Н. Гумилев “Қадимий туркийлар” асарида Хоразмшоҳлар салтанати ва сулоласининг асосчиси Нуштегин – Ануштегиний Ғарчаий эканлигини талқин этади. Ҳуршоҳ ибн Кубод, Шаҳобиддин Насафий, Абу Райҳон Беруний ва Мирзо Улуғбек ҳам Хоразмшоҳлар сулоласига алоҳида назар ташлайди.

Ануштегиннинг ўғли Қутбиддин 997 йил тахтга ўтиради. Шу тариқа тахт ворислиги Алоуддин Отсизга, ундан сўнг Эл Арслон қўлига ўтади, унинг вафотидан сўнг Алоуддин Текиш тахтга чиқади. У қипчоқлар хонини ўзига оғдирмоқ учун cултон Жонкишининг қизи — Турконга уйланади. Кейинчалик бу шуҳратпараст ва  худбин малика  асрлар оша бунёд этилган Хоразмшоҳлар салтанатини инқирозга олиб келиб, буюк  Мовароуннаҳрни залолат ботқоғига ботирди. (далее…)