jump to navigation

Фақат Сен Йиғлама (давоми) 12 марта, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

 Муножот5. Жаҳаннамми ва ёки жаннат? 

Вақти-соати етганди ахир, у бу гал яна қиз туғди. Ҳожасининг қамчисидан яна қон томди:

– Айтмабмидим, санинг ичинг ўзи қизга тўлиб кетғондур!

Янги бўшанган аёл эмасми, ширин гап ўрнига дакки эшитиб, бунинг азобида тўлғонган аёлнинг лабларидан кўпдан буён айтилмай қолган сўзлар учди:

– Нени эксанг, шуни ўражаксан…

Жаҳл отига минган ҳожа аёлнинг сочларини бураб, бўйнига дор этди. Онасига раҳми келган қизлари “урманг, бошқа урманг” дея зорланишди, энди бу гал оёқлари тагида ўрмалашаётган қизларини туртиб-суриб, аёлини тепа бошлади.

Эрининг кетидан қон қақшаб қолган аёл ниҳоят ақлу ҳушини йиғиб олди, ёнида гирдикапалак бўлаётган қизларини бағрига босиб, “кетамиз” дея шивирлади ва нариги  хонада чақалоғининг йиғисини эшитгач, ўша томон қайрилди.

Аритиб бўлмас азоб ва хўрлик уни адойи тамом қилган, шўр босган  пешонасидан маржондек тер оқмоқда эди. Бошидаги рўмоли чап елкаси томон оғиб тушган,  терлаган сочи эса пешонасига чиппа ёпишиб қолган эди. Уни нимадир енгган: ҳиссиз ва руҳсиз эди, шу алфозда жойидан қўзғолди. Аксига олиб, оқсоч  хотин кўринмасди. Чорак соат ўтиб, аравага отлар қўшилди. Қизларини аравага ўтқизиб, йўргакланган гўдагини тўнғичи – Дариғанинг қўлига тутиб тайинлади:

– Йўл олис, синглингни эҳтиёт қил, қизим!

Отга қамчи солиб, Хивадан Гурганжга қараб йўл солинди. Кўп ўтмай Ғошиянинг ҳориб, киртайиб кетган кўзлари қоронғулашди. Тўқайзор атрофида тўхтамоқ учун отларнинг жиловини тортди, отлар йўлдан тўхтади. Синглисини қўлларида беозор тутиб келаётган Дариға ҳали исм қўйилмаган чақалоқни онасига тутди… (далее…)