jump to navigation

Тонгги Муножот 17 июня, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

 

“Таҳажжуд”ла тўлғонади тун,

Кўкка ўрлар кўнгилдан тутун,

Сўнг салотга ясалиб якун,

Томирларга таралар тўлқин.

 

Тун қўйнига жозиба инар,

Тебранади ариқда зилол,

Елкаларга малойик қўнар,

Тўлишади борлиқда ҳилол.

 

Тун ҳурларга тутади елка,

Ой нурига чўмилар ўлка…

 

Титраб кетди дийдиё шудринг,

Шаффоф шиша каби сўнг синди,

Томчи-томчи томиб сўнг тинди,

Бош урмоқчун Заминга сингди.

 

Юлдуз уммонида адашди,

Зубарижат зарлар қалашди,

Шунча ёмби, шунча ёнарқурт,

Тағин Тоҳир Зуҳро талашди.

 

— Қара, қандай сокиндир бу тун!

Ой қайтадан туғилди бутун,

Самога боқ бу қандай зам-зам?

Уйғонади бир куй азизам!..

 

Рост айтдингиз буни Ҳабибим,

Бундай тунни топмоқлик душвор,

Ухламоққа сиғмайди ҳаддим,

Қайтиб келмас сўнг балки такрор.

 

Ваъда этиб мунаввар кундуз,

Тера бошлар ой кўкдан юлдуз,

Чекинади бир парда беун,

Тонгга секин киприк қоқар тун.

 

— Қоронғу ҳам чекиниб кетди,

Олам сутга чайилиб кетди,

Болаларни чорлагин, туртма,

Салот айтмоқ фурсати етди.

 

— Чорлагайман асло туртмасман,

Сукунатни бунда бузмасман,

Бу дам асли – Муножот фасли,

Уйғотарлар малаклар асли.

 

Бу куй айни Тонгда таралган,

Ҳусни Фалақ учун яралган,

Ҳусни Фалақ учун яралган,

Танҳо, фақат Тонгда яралган…

 

Тўлғонади тўлқин зам-зама!

Куй оқади – Илоҳий шуъла,

Ҳаёт экан ҳали бу ҳаёт!

Куйи билан айтилар баёт.

 

Маҳшар қадар куйи тўхтамас.

Баъзан кўнгил буни англамас!

Тебранади тонг қайта-қайта.

Куйга монанд Қасида айта!

 

Сўнг кўчади тоғнинг кифтига,

Бу мўъжиза илоҳий оҳанг

Тоғу тошни олар забтига…

 

Шунда туйқус қояда қорлар,

Эриб Куй ичра оқарлар,

Жийда буталари устига,

Куйга қўшиб ёмғир сочарлар.

 

Кейин ёмғир, селлар ўпирган,

Жарликларни сўроқлаб келар.

Шунда Куйни тинглаган дара,

Сукунатда тортади наъра.

 

Таралади яна муножот,

Сўнг шарқироқ сойнинг ичида,

Сўралади борлиққа нажот,

Уйғонади бутун коинот.

 

Шу куй билан дунё ҳам тўлиқ,

Шу куй билан яшнагай борлиқ.

Бу куй асли тўлғоқ ичида,

Тўлғонмадан титраб яралган.

 

Фақат айни Тонгда таралган,

Ҳусни Фалақ учун яралган,

Бу дам асли – Муножот фасли,

Салот айтмоқ фасли бу асли.

 

Бу куй асли тонгда таралган,

Ҳусни Фалақ учун таралган,

Ҳусни Фалақ учун таралган,

Танҳо фақат Тонгда таралган. 

2011 йил, 20 июл.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: