jump to navigation

Ёзмоқ учун сиёҳ топдим… 5 июня, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

Ўғлим дедим, Отам бўлдинг – Офтоб топдим!
Қақраган боғ-роғларимга гулоб топдим,
Тик қаддинг-ла қулоч отдинг – Шамшод топдим,
Қоронғуда моҳтоб топдим, моҳтоб топдим!

Қизим десам, онам бўлдинг – таскин топдим,
Томиримда шарқираган тўлқин топдим,
Нурхон бўлдинг, Нурга бунча талпинмасам,
Чашма зилол шошқин топдим, жўшқин топдим!

Сен асли ўз исминг билан туғилгансан,
Абдулқаюм Машраб топдим – машраб топдим,
Исминг билан тонгга туташ йўғрилгансан,
Саодатманд-комрон топдим, шодмон топдим.

Мудом шундай бош ургувчи инсон бўлсанг,
Билгинки мен иймон топдим, иймон топдим,
Шамшод топдим, Машраб топдим, Нурхон топдим…
Шодмон топдим, комрон топдим, бунча чопдим?
Бунча чопдим…

Ай Зарнигор, ҳай Зарнигор сен кетмишсан!
Ҳаво бўлиб манзил томон сен етмишсан!
Кези келган шафоат-ла сен кутмишсан…
Қил кўприкда илло биза сув тутмишсан.

Сироталда Қалқон топдим, Қуръон топдим,
Сайқалидан англагинки илҳом топдим!
Ихлос топдим, Иймон топдим, комрон топдим,
Қўллагувчи забардаст – Ҳукмрон топдим!

Саҳроларда қулф урган бир гиёҳ топдим,
Кундуз офтоб, қоронғуда моҳтоб топдим,
Мавло топдим, ёзмоқ учун сиёҳ топдим!
Мавло топдим, ёзмоқ учун сиёҳ топдим!

2011 йил, 15 июл

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: