jump to navigation

Ёзмоқ учун сиёҳ топдим… 5 июня, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Ўғлим дедим, Отам бўлдинг – Офтоб топдим!
Қақраган боғ-роғларимга гулоб топдим,
Тик қаддинг-ла қулоч отдинг – Шамшод топдим,
Қоронғуда моҳтоб топдим, моҳтоб топдим!

Қизим десам, онам бўлдинг – таскин топдим,
Томиримда шарқираган тўлқин топдим,
Нурхон бўлдинг, Нурга бунча талпинмасам,
Чашма зилол шошқин топдим, жўшқин топдим!

Сен асли ўз исминг билан туғилгансан,
Абдулқаюм Машраб топдим – машраб топдим,
Исминг билан тонгга туташ йўғрилгансан,
Саодатманд-комрон топдим, шодмон топдим. (далее…)