jump to navigation

Найсон 29 марта, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

Шаҳодат Улуғ

Кўзларининг шишасига қарагин, боқ,

Шабнам эмас қувонч томди, севинч томди.

Кўнгил гулин териб замин сийнасига тақ,

Қорачиғим ойнасида ёмби ёнди.

 

Кўнгилнинг кенг осмонида сузди булут,

Замин тўлди қизғалдоққа рангин олуд,

Саратонни олиб келма, офтоб, сен кут!

Гул қадаҳда само бизга найсонни тут.

 

Булутлардан биллур шабнам соғсин осмон,

Кўзларининг қирғоғида оғсин найсон.

Олов тошган кўксимизга ёғсин найсон,

Ўзим найсон, кўзим найсон, сўзим найсон.

 

Қизалоғим кўнглига ёғди савол найсон,

Деди: — Қайда қолди ошён, қайда ошён?

Кўзимга боқ бу мен ошён – Ўзбекистон!

Бу мен ошён, бу мен найсон, қара инон!

 

Булутлардан биллур шабнам соғсин осмон,

Кўзларининг қирғоғида оғсин найсон,

Олов тошган кўксимизга ёғсин найсон,

Ўзим найсон, кўзим найсон, сўзим найсон.

2012 йил, 29 март.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: