jump to navigation

Ҳусни Фалаққа Қасам 19 марта, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

Шаҳодат Улуғ

Етгайми қачон изим, ташланурми некқадам,
Қалдирғоч қанотлигим қоққан ўлкага қадам,
Қолиб кетган оҳорли нимча-камзул беқасам,
Омон юрсам борарман — ҳусни фалаққа қасам!

Япроғига ярашди сайқалу шаффоф шабнам,
Бир тонг яшаб сабоҳда дилни қилиб кетди нам,
Титрагай энди япроқ, йиғлар мунгли шикастам,
Чошгоҳга кўнгил ёрди, нолон қолиб субҳидам.

Шудринг-ку ҳар тонг қайтар, туфроқ туяр тотли там,
Олдирмагин ўзингни, қайтиб борарман мен ҳам,
Сарсон йўл қараб ўтдинг, эшик пойлаб дамба-дам,
Асли дунё шунақа — етай деганда бир кам.

Муборак, қутлуғ кунда бўлиб барча жамулжам,
Дастурхоннинг четида ўтирмадинг хотиржам.
Пичирладинг Отамга: — Аттанг, Шаҳлом йўқ бу дам!
Куласан, жилмаясан, охирида бошинг хам.

Cўнг битмаган ярангга истаб қоласан малҳам,
Қўй энди чиройинг оч, қуриб кетсин дайди ғам.
Асли ўзи шунақа боз кам, бир кам бу олам.
Йўлчи юлдузга қараб, тонгни оттирган Онам!

Cенинг томон — сен томон ташлам бир кун некқадам,
Қалдирғоч қанотлигим қоққан ўлкага қадам,
Мени сендек кутмоқда нимча-камзул беқасам,
Худо қўлласа боргум, ҳусни фалаққа қасам,
Пойингга тиз чўкарман, розиман кейин ўлсам!

17 май, 2011 йил.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: