jump to navigation

Қил кўприк – тилсим мангулик 17 марта, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

Шаҳодат Улуғ

1. Ҳаёт хунобига дод…

Энди бошин олиблар қочар,
Шу оғриқли дунёдан безиб,
Қувончини шудрингдек сочар,
Бахмал майса устида кезиб.

Олис ҳузурига отланар,
Кетаверар шамолда сузиб,
Жисми жони мубтало қафас,
Юрагини олганди узиб.

Еллар силаб ечмиш сочини,
Байроқ мисол ҳилпирайверар,
Тўзғиб кетган ғуссол очуни,
Тоғу тошни орзулайверар.

Севинч қувлар ғамни беомон,
Қоришиқдир қувонч – у фарёд,
Талотўпга мойил оломон,
Ёнган ҳаёт хунобига дод!

2.Юрагини у тутиб борар…

Юрагини у тутиб борар,
Қай ҳукмни жим кутиб борар,
На юрганда оёғи толар,
Бир маромда сўнг нафас олар…

На чанқади, на сув сўради,
Тупигини у ютиб борар,
Куй ёнади исми Раҳмонлик,
Юрагини у тутиб борар…

3. Йўлда

Йўлда кимлар учрамас унга,
Дунё асли савдогар – савдо,
Ғала – ғовур , тоқатми шунга?
Атроф тунга ўралган ридо.

Шундай ўтар шаҳодат бериб,
Сожида дил бўлгайми фидо,
Етти шамшир дамини кесди,
Ўша хитоб, ўша алвидо!

4. Куйи на даркор!

Ана энди кетай деб турган,
Кетмоқликдан тўхтайди Дилдор,
Кўриб туриб сўнг холасини,
Унга пешвоз чиқар беозор.

У

Бўлиб кетдинг нега бир хийли?
Омонмисан, гулрўй – чиройли?

Дилдора

Сизни кўриб тўхтадим хола,
Мен ҳали ҳам ўша гул – лола…

У

Сезаяпман, кўриб тўхтадинг,
Дилимдагин билиб тўхтадинг.

Дилдора

Мана сизга сибизға хола,
Куй ёндиринг, чалиб дутора.
Таниш оҳанг эшитиб келсин,
Бизга ҳамроҳ бўлсин Руҳсора…

У

Сибизғани қўйиб тур Дилдор,
Қурбон ўлсам, куйи на даркор?
Кел қучоқлай сени сўнгги бор,
Энди бошқа қайтмоқлик душвор.

Дилдора

Гуллар унсин қадамингиздан,
Cиз кетасиз, билайин қайдан?
Чиқолмайман таъсирингиздан,
Ўша айтган қўшиғингиздан…

5.Ҳай, қаро кўзим…

Юрагини у тутиб борар,
Қай ҳукмини у кутиб борар,
На чанқади, на сув сўради,
Тупигини у ютиб борар.

Куй ёнади исми Раҳмонлик,
У Ўзидан тилар омонлик!
Оҳи унинг Худога етди,
Ичидаги ғуборлар кетди.

Барибир ота – она экан – да,
Туйқус яна соғиниб кетди,
Сўнг бурилди онаси томон.

Онаси

Cен барибир ҳеч нолимайсан,
Cожидасан, мудом бошинг хам,
Билсанг эди – мен соғинганман,
Дардларимга ўзингсан малҳам.

У

Мана Сизга ушланг юрагим,
Уни йўлда авайлаб келдим,
Ҳузурингиз таянч – тилагим…
Cизнинг томон шамолдек елдим…

Онаси

Юрагингни авайла болам,
Қурбонлигинг аввалдан билам,
Сожида дил, ярамга малҳам,
Кетма, қолгин мен сенсиз ўлам.

У

Тўхтанг босган изингиз ўпай,
Ахир жаннат изларингизда,
Оқ ювгансиз, оқ сут бергансиз,
Ҳаққингиз бор қизларингизда.

У қайрилди бузрукворига…

Ота, келинг мен боқай Сизга!
Cиздек инсон ҳеч тополмадим,
Қувонч сочай йўлларингизга,
Ўгитингиз унитолмадим.

Отаси

Йўқ, деганинг ҳеч эшитмадим,
Юрсам йўлда қолдирган изим,
Етти шамшир дамини кессин,
Қаро кўзим, марғуба қизим!

Онаси

Қил кўприкдан ўтгайсан қизим,
Манзилингга етгайсан қизим,
Етти шамшир дамини кессин,
Қаро кўзинг, ҳай қаро кўзим!

У

Юрагингиз доим титрама!
Эй волида, эй мукаррама,
Қисмат экан кунда ва шунда
Ёнингизда мен бўлмадим- а!

6. Қил кўприк –тилсим мангулик…

Қил кўприкка етай деб қолди,
На юрганда оёғи толди,
Томирида қайнайверди жўш,
Кўнгил нечун илиниб қолди.

Юрагини у тутиб борар,
Қай ҳукмини у кутиб борар,
На чанқади, на сув сўради,
Тупигини у ютиб борар.

Куй ёнади исми Раҳмонлик,
У ўзидан тилар омонлик.

7. Муқаддас Ҳукм

У Муқаддас Ҳукмни кутиб,
Қил кўприкдан қийналмай ўтиб,
Ҳузурига қадам ташлади,
Ва сўнгги бор нафасин ютиб:

— Ла илаҳа иллаллоҳ!
Муҳаммадур Расулуллоҳ!
Шу каломни тилидан отди,
Қорачиқда сукунат қотди…

4 март 2011 йил.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: