jump to navigation

Синдилоч 13 марта, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

Шаҳодат Улуғ

У чиндан ҳам шабнам–шудрингдан,

Бино бўлиб қалқиган зилол,
Жилғаларга қўшилиб оққан,
Унга сиймин ташлади ҳилол.

Сувда руҳи кўкка ўрлади,
Ва айланмиш озод бир қушга,
Нечун сайёд йўлин тўрлади,
Орзулари айланди тушга…

Мана шу ер, муқаддас тупроқ,
Қафас унга бўлди оламтоб,
Юрак cувдек тўкилар – титроқ,
Сўнг сачради мисоли гулоб.

Ким шон – шавкат, ғамза дардида,
Дунё топиб, кўрди ҳаловат,
Ким ингради, дард бор қалбида,
Ҳар юракда ҳар хил синоат.

Парвоз учун шайдир Синдилоч,
Олисларга қоқмоқчун қулоч,
Мўъжаз қафас қилганди торлик,
Нидо келди: – Кўкка бағринг оч!

У қафасни мангу тарк этди,
Сўнг ўртаниб қоққанди қанот,
Оҳи унинг алқисса етди,
Макон бўлди унга коинот.

Булутларга талпинган бир жон,
У қўнмади қайта заминга,
Учар эди оташзабаржон,
Видо айтди қафас – некбинга…

28 феврал, 2011 йил.

* * *

БАҲОР РАҚСИ…

Кўкда балқиб, қалқир моҳитоб,
Cамо яна соғинди офтоб,
Кунни пойлаб, бўлганди хуноб,
Гиёҳ истар қултумгина об.

Яна баҳор, кўклам им қоқар,
Найсон ёғар майда- майдалаб,
Бодом шохга япроқлар тақар,
Гул қўндириб муғжагина лаб.

28 феврал, 2011 йил.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: