jump to navigation

Тўлқин 11 марта, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

Булутлар кўча бошлар, юракка илмоқ ташлаб,
Дард ҳали аримасдан, яна кўнгилни ғашлаб.
Учаётир жон қуши, тилсиз тилини тишлаб,
Муштдеккина шу боши, кетар тўхтовсиз ишлаб.
Дил фиғони аслида, булутларга айланган,
Ўргимчак ҳам чидай билмай калавасин тўрлаган.
Руҳ рақси тутун бўлиб олисларга шайланган.
Қалбмиди ё булутми, чоки бир – бир сўкилди,
Кўз ёшмиди, ёмғирмиди, томчилади тўкилди.
Пана жойга ўтилиб ҳувайлолар ўқилди,
Бўронлар тиниб кетгач, замин тўри тўқилди.
Дунё зимистон эмас, кўкда ой балқий бошлар,
Осмонида чақнаган, юлдузлар қалқий бошлар,
Қуёш ҳам олов пуркар, қумлар қатин қайнатиб,
Ёриб чиқар тупроқни гиёҳ кокил ўйнатиб.
Фақат Қуш абгор эди севгисига топиниб,
Ғамдан кўрпа тикилган, ётар эди ёпиниб,
Дарё қирғоқларига сувлар тараб кел тўлқин,
Суман гулнинг атрини унга олиб кел тўлқин,
Манзилга етмоқ учун туман кундан сўраган,
Қуш оташ вужудини кўз ёшига ўраган,
Сен огоҳмидинг бундан қирғоғингдан оғасан,
Дард бўлиб, қайғу бўлиб кўз ёшларни соғасан.
Дарё қирғоқларига сувлар олиб кел, тўлқин,
Суман гулнинг атрини унга олиб кел, тўлқин.
Тўй гулҳани ёқилар ўзга соҳил четида,
Лочин шамолдек елиб, Суманни узиб кетди,
Қайрилмаган қаноти тупроқни чизиб кетди,
Томирда забардаст жўш, вужуди қизиб кетди.
Шиша – шаффоф дилини занг уриб чертди лочин.
Жон риштасини боғлаб, танг қилиб тортди лочин.
Танҳо Жон қуш вужудин кўз ёшларга ўраган.
-Етишмоқ душвормиди? – севгисидан сўраган.
Сен огоҳ эдинг бундан, қирғоғингдан оғасан.
Дард бўлиб, қайғу бўлиб кўз ёшларни соғасан.
Оғу жонин олганми? Ўзини қийнаган Қуш.
Шамшир изи қолганми? Бағрини тиғлаган Қуш,
Кўз ёшларнинг селига ғарқ бўлиб йиғлаган Қуш.
Беозор митти жони дунёга сиғмаган Қуш.
Суман гулни севганди, тушида қучоқ очиб,
Ифорини туйганди бўғзига оғу сочиб.
Тиланди шому саҳар ўзини кўкка отиб,
Топинган эди унга юмшоқ дийдаси қотиб.
Учгайми бечора Қуш қанотлари қайрилди,
Висолига интизор Суман гулдан айрилди,
Жон томирдан жон узиб ўлимига улади,
Тўлқинларнинг бағрига жосизгина қулади.
Кўтарганди ғалаён тўлқинлар нара отиб.
Мурдани олиб кетди кўзларига нил тортиб,
Мавжлари кетаётир қайроқ тошлардек қотиб,
Йиғлар эди елкасига дунё ғамини ортиб.
Мангу уйқу элтган Қушнинг қуриб буткил дармони.
Ётаверар ёстиқ бўлган юракдаги армони.

29 август, 2010 йил

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: