jump to navigation

Мавло 3 марта, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

Шаҳодат Улуғ

Қуёш қароргоҳи томон талпинур,
Ой ҳам бутоғига бунча маҳлиё,
Руҳим Аршу Аъло истаб топинур,
Йўқолиб кўринган саробми — рўё?

Вужуд сокиндиру, қалбим туғёндир,
Бир лаҳза, бир лаҳза излаган имкон,
Нигоҳим хотиржам, ботин урёндир,
Осойиштаману ўйлар саргардон.

Ғулу олов бўлиб чирмашса танга,
Дардлар тутун каби кўкка ўрласа,
Етти иқлимдан-ми етти мўъжиза,
Изласа бошлари эгик сожида.

Сочлар ҳам байроқдек ҳилпирар бунда,
Еллар қорачиққа зиё пуркашиб,
Юрак чўғдай ёнар кунда ва шунда,
Ҳаёт боқий деган менга сирлашиб…

Мажнунлар ўтганлар кулоҳлар уриб,
Ортда қолиб кетган қайслар жунуни,
Нигоҳлар саргардон кўкка термулиб,
Юлдузлар ичидан излаб инжуни.

Англадим, япроқлар мангу яшамас,
Сўлар титраб, бир-бир узилиб кетиб,
Магар оловбардор қуёш чарчамас,
Кўкда жамолини бизга кўрсатиб.

Айвон пештоқига қўнган синдилоч,
Ета оларманми сенга – Алвидо,
Магар қўлим чўзсам етмагай қулоч,
Ғариб кўнгил истар йўлда ҳувайдо.

Йўлларда кезиниб бўлганми, адо?
Бизлар оломонмиз йўлда ғуломо,
Сен эса барчага тенгсан ё Мавло!
Барчани қўлловчи Парвардигоро…

Кўрдимки найсонлар қумни юволмас,
Лек ёмғир тупроқни пажмурда қилган,
Англадим амаллар ерда уволмас,
Фақат киприкларга шудринглар инган.

Мажнун этак силкиб кетганлиги рост,
Қадамлар зарбидан титрар жунунлар,
Қайслар рақси тиниб айтганлиги рост,
“Сенга етурманми Парвардигоро?!”

Йўлларда кезиниб бўлгайми адо,
Бизлар оломонмиз йўлда ғуломо,
Сен эса барчага тенгсан ё Мавло,
Барчани қўлловчи Парвардигоро!..

21 август, 2010.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: