jump to navigation

Кузги Қўшиқ 28 января, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

Танамда мунғайиб ётган,

Кўксимга олмосдек ботган,

Олмосмас юрагим қотган,

Қушдек ошёнин йўқотган,

Қай изтироб томир отган?

 

Бир шамшир юракка тегиб,

Қаддим ниҳолини эгиб,

Кетурман этаклар қоқиб,

Сувларни ўтларда ёқиб,

Ўт ичра қонларда оқиб.

 

Лол бўлиб тўрт томонлар,

Забонсиз қолди ёмонлар,

Тўшалиб ҳазин хазонлар,

Йўқолиб аста гумонлар,

Битилсин омон-омонлар.

 

Бармоқларим учида жоним,

Томиримда оқади қоним,

Ўйламаган йўқ бирор оним,

Ватан дебон чиққайми жоним,

Билсанг Ватан – бахт ошёним.

 

Сибизғали созимни қўйиб,

Кекирдагим оламан ўйиб,

Янграйверар кўкда бир созим,

Титрайверар озурда жоним,

Асли Ватан – суйган ошёним.

 

Изтиробдан кўрпа ёпиниб,

Интиқ бир муждага талпиниб,

Турсам Қиблага топиниб,

Юрсам шамолларга қоқиниб,

Кетсам вулқондек отилиб.

 

Кўнгилга ботиблар ситам,

Қорачиқда қотиб дийдам,

Кузги хазон тутиб мотам,

Ўзи олисда юпатган,

Жигар-бағрим! – деган отам.

 

Танамда мунғайиб ётди,

Кўксимга бир тошдек ботди,

Тош эмас юрагим қотди,

Бир изтироб томир отди,

Менинг асли йўқ маконим,

Кўнглимда яшнар ошёним.

 

24 сентябр, 2010 йил.

 

* * *

 

Кўзмунчоқ

 

Неварасин елкасини туртганича,

Бир қўлида челагини тутганича,

Чиқиб кетди икковлари даҳлиздан,

Сўнгра қайтди сув тўлдириб ҳовуздан.

Кўклам қотган тупроқларни ийдирганди,

Заминига гулчамбарлар кийдирганди,

Танасига шохлар япроқ қўндирганди,

Нафис гуллар капалаклар индирганди,

Ер қаърида қиш йиғлаблар куяр эди,

Фақат қуёш баҳорини суяр эди.

Тут тагига кигиз тўшаб ўтиришди,

Ташвишлардан буткул бўшаб ўтиришди,

Меҳри ийган энасининг қизалоққа,

Пичирлайди: – Сен ўхшайсан кўзмунчоққа.

Кел бағримда кийик каби ухлаб ётгин,

Малҳам бўлиб, гиёҳ бўлиб илдиз отгин.

Эрта баҳор найсонининг таъмин тотгин,

Қизғалдоғим, қизалоғим, кўзмунчоғим.

Ивиган нон каби қалби юмшаб борар,

Йўлларига кўклам майса тўшаб борар.

 

30 сентябр, 2010 йил.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: