jump to navigation

Бўшлиқ Манзаралари 22 января, 2012

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

 

Чўзса қўли етмас – зубарижат Танҳолик,

Қулоқ тутса, куйлар ёнаверса – Раҳмонлик!

Бир лаҳза туриб қолса, эшитиб шодмонлик,

Бир кам дунё дерлар, яна тилар омонлик.

Лаҳза дақиқага қоқаверар қош…

Сарҳадларга ҳомуш қўйиб бош,

Кўнгил осмон қадар юксалар,

Кипригидан тўкиб зарли ёш,

Уйғотади барчани қуёш.

У ўзи бир ҳокисор инсон,

Кичкина уй кенг унга ҳамон,

Магар унинг руҳи сиғмаган,

Ўн саккиз минг олам тор деган.

У бир чечак унмаган ҳали,

Қум қатига дардини айтган,

Сўлмоқ кузнинг ишими асли,

Ердан униб тупроққа қайтган.

У бир дарахт — бир кўклам яшаб,

Саратонда қилган сув талаб,

Чўл қўйнида қақраган бир лаб,

Ожиз танин ётар нимталаб.

Ғафлатда тоғ нолон қуласа,

Ғам қувончдан қўллов сўраса,

Мустар кўзи гирён қараса,

Уни фақат Ўзи асраса!

Инкишофлар қидириб юрса,

Тик бошини эгиблар турса,

Шабнам бўлиб тупроққа сингса,

Кўриб тошлар тарсиллаб синса.

Кузнинг иши эзғин ҳамиша,

Кўнгиллари синган бир шиша,

Умидидан соврилган хазон,

Нобуд бўлган, эшитмас Азон!

Қай деворни тутун кирлаган,

Кўксини бир янтоқ тирнаган,

Осмонида ёмғир йиғлаган,

Юрагини шамшир тиғлаган.

У бир бургут бузганди қафас,

Булутларни кўпдан соғинган,

Узоқ парвоз – ўт, оташнафас,

Қайтиб бошқа ерга қўнмаган.

У кимсасиз даштда адашди,

Қай мушуклар ўлжа талашди,

Сўйлай деса ҳеч зот кўринмас,

Қувончини дардга алмашди.

Йўлсиз йўлга термулиб ўтди,

Тиззасини қучоқлаганча,

Кўз ёшини гиёҳга тутди,

Қултум қилиб оҳини ютди.

Ва ўрганди алаф тилини,

Йўлда қумри қалбига инди,

Сўйлайверди очиб дилини,

Ёмғир йиғлаб охири тинди.

Йўлсизмиди унинг йўллари,

Юриб — толиб сўқмоқ излаган,

Ўзни қўйиб ётни сизлаган,

Менни қўйиб шодон бизлаган.

Кўнгил иши ўрганилмаган,

Охири йўқ тубсиз бир уммон,

Боши магар унутилмаган,

Магар тахти — шоҳи Сулаймон.

Боши магар унутилмаган,

Охири йўқ тубсиз бир уммон,

Кўнгил билан яралган инсон,

Баъзан топиб — топмаган имкон.

Бир сўз мавжуд танҳо ҳарфдан яралган,

Ё Ҳу! Олам сирин мужассам этган,

У… У… У…

У бир чирой васлига етилмаган!

Бир қўшиқ У ўнггида айтолмаган —

Мен адо, деган… Cен Мавло деган!

                                     2010 йил, 4 октябр.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: