jump to navigation

Ғаниматим

…Қачонлардир аждодларидан мерос қолган жавоҳир унга инъом этилди. Аммо бир саркор, бир халоскор топилмади — уни ўлим чангалидан қуткаргучи нажоткор топилмади. Бахт уқубатга айланишини англаган далли хаёли, йиллар ўтиб, алалоқибат, фақат якунида шодлик эшик  қоқишидан огоҳ бўлганди, бироқ кўнгли таскин топмади. Ва шунда юраги  исён кўтарди. Кўнгил иши  ҳамиша мушкул юмуш саналган.

Қалб ғалаёни – бу дард чекишдан шиддатлироқ   бир азоб. Юрак исёни – ҳасрат ва надоматдан юксакроқ, изтиробдан бино бўлган титратма — бир шиша-ю шаффоф тўлғамадир. Агар-чи, ўша юрак тўлғамалари зарб билан кўксингни беаёв тепкиламаганида, эҳтимол, сен бу қадар ҳушёр тортмасдинг. Чап кўксингда   қўзғолган исён икки қошинг ўртасига беаёв чизиғини тортган чоғ, сен ўзингни ўнглаб олгансан. Ўша юрак қўзғолони  сени мангу бедорликка мубтало этган.

Ҳаёт сенга арзигулик ашъор инъом этгани йўқ, лекин кўп ҳикматларни ўргатди. Кўнгилда меҳр-шафқат уйғотди. Сен эса ҳамиша беқиёс чексиз ва шаксиз гўзал бир кенгликни истаган эдинг. Бу кенгликка ям-яшил барҳаётлик уруғини қадамоқ эди муддаонг. Токи бу эзгу уруғдан умид билан алафлар туфроқ ёриб чиқсин. Сўнгра бу гиёҳ кўнгилга нақшлансин, юрак эса кўзга айлансин ва курраи заминга теранроқ нигоҳла боқсин…

G’animatim_PDF

Реклама

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google+ photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google+. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: